• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 17 февраля 2025

Сурхондарёда она ва бола ўлдирилиб, уларнинг уйлари ёқиб юборилди

Хонадонда бўлган марҳуманинг яна 2 нафар вояга етмаган қиз фарзанди бош соҳасидан олган тан жароҳати билан туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

1172
0
UzNews.uz

Сурхондарё вилоятида она-бола ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 февраль куни Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро Ш.Э. (аёл киши) тунги соат 03:39 атрофида "102" рақамига мурожаат қилиб, унда қўшниси М.Р.нинг (аёл киши) яшаш хонадонида ёнғин бўлаётганлигини маълум қилган.

Мазкур хабарга кўра тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида, фуқаро М.Р. (аёл киши) ва унинг вояга етмаган фарзанди О.Ҳ.нинг (ўғил бола) бош қисмидан олган тан жароҳатлари билан мурдалари топилган. Шунингдек, бош соҳасидан олган тан жароҳати билан вояга етмаган М.Ҳ. ва З.Ҳ. (қиз бола) Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда

1172
0