• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 января 2025

2024 йилда содир бўлган ЙТҲ статистикаси очиқланди

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган, 9 мингга яқин инсон тан жароҳати олган.

2110
0

Бугун, 24 январь куни Сенат ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, ЖП кодексларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокамаси ўтказилди.

Аниқланишича, 2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар инсон тан жароҳати олган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмаслик сабаб бўлаётгани таъкидланди.

– "Ўтказилган ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатадики, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслиги ва бу билан жазо муқаррарлиги таъминланмагани йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда, Қонунда эса юқоридаги каби салбий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи янги нормалар мавжуд",- деди Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов.

Қайд этилишича, қонун билан Жиноят, ЖП ҳамда МЖтКга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

2110
0