• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 23 декабря 2024

Россияда ўзбекистонлик аёлнинг жасади жомадон ичидан топилди - видео

Қотиликкда гумонланган эркак Ўзбекистонга қайтганидан кейин ўзбекистонлик аёлни ўлдирганини тан олди.

1304
0

Санкт-Петербургнинг Невский туманидаги уйнинг ертўласидан зўравонлик билан ўлдирилган аёлнинг жасади топилди.

Тергов маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси 10 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиб, ватанига қайтиб кетган ва у ерда ҳуқуқ-тартибот органларига 9 декабрь куни ўз ҳамюрти бўлган фуқарони ўлдиргани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

У жасадни яширган аниқ манзилни айтиб берган. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи уйнинг ертўласида тупроққа кўмилган жомадондан зўравонлик билан ўлдирилган аёлнинг жасадини топишган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ДСҚнинг Невский тумани бўйича тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган.

1304
0