• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 4 ноября 2024

Беш нафар ўзбекистонлик бокчси ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди

Черногория давлатида бўлган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритишди.

908
0
Бокс федерацияси

21 октябрдан 4 ноябргача Черногория давлати Будва шаҳри, Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу жаҳон биричлигида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. 

Ушбу натижа билан жамоа умумий медаль жамғаришда иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоаси 5 та олтин билан энг яхшиси бўлдилар. 

Ғолиб ва совриндорлар қуйидагилар:

Олтин медаль:

-48 кг: Сайфиддин Собиров

-57 кг: Самандар Олимов

-63,5 кг: Абдулазиз Жўрақулов

-86 кг: Акмалжон Исроилов

-92 кг: Ҳалимжон Маъмасолиев

Кумуш медаль:

-75 кг: Жафарбек Шахбозов

+92 кг: Шаҳзод Полвонов

-48 кг: Жасмин Тоҳирова

-81 кг: Рухшона Парпиева

+81 кг: Собирахон Шахобиддинова

Бронза медаль:

-54 кг: Собиржон Тастанов

-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов

-70 кг: Ойша Тоирова

908
0