• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 31 октября 2024

Самарқандда йўловчи автобуси ва трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жабрланган бор

Трактор ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган вақтда автобус трактор тиркамасига келиб урилган.

731
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 21:00 атрофида Самарқанд вилояти Нарпай туманида "YUTONG BUS ZKB 122" автобус ҳайдовчиси Самарқанд-Бухоро йўналишида бошқариб келаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган трактор ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган вақтда автобус трактор тиркамасига келиб урилган. Натижада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида "YUTONG BUS ZKB 122" автобус йўловчиси шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

731
0