• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 10 октября 2024

Марказий банк раисига янги ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимни Марказий банк департаментларидан бирининг собиқ директори эгаллади.

834
0

Президент фармони билан Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Олимов Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Унга халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, молиявий-иқтисодий фаолият, халқаро захираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, операцион фаолият бўйича ишларни назорат қилиш вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика валюта биржаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳозирга қадар Аброр Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

У жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланган Бобир Абубакиров ўрнини эгаллади.

834
0