• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 октября 2024

Наманганда салонида 5 нафар ўқувчи бўлган Gentra аянчли ЙТҲга учради — қурбон бор (видео)

17 ва 15 ёшли йигитлар ижарага машина олиб, юқори тезликда ҳаракатланди. Натижада, машина ЙТҲга учраб, вояга етмаган бола вафот этди.

1168
0
Видеодан кадр

"Namangan MTRK"да берилган лавҳада айтилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни Наманган шаҳри Марғилон кўчасида содир бўлган. 

5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан Gentra автомобили ижарага олинган. Вояга етмаган йигит машинани катта тезликда бошқариб, бошқарувни йўқотиши оқибатида икки томонлама йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ошиб қарама-қарши йўналишда келаётган Зил русумли юк автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲдан сўнг улар зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ ҳайдовчи йўлдаёқ вафот этган.

Жабрланувчиларнинг қолган 4 нафари (3 нафари 17 ёш, бир нафари эса 15 ёш) ҳам оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида қолмоқда.

1168
0