• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 27 сентября 2024

Бўстонлиқ туманидаги уйларда ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

731
0
Видеодан кадр

Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

731
0