• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 сентября 2024

Тошкентда йўловчи ташиш автобуси, Cobalt ва Tracker иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ушбу ЙТҲ натижасида Tracker автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчилари тан жароҳати олишган.

861
0

Бугун Тошкентда Cobalt, Tracker ва йўловчи ташиш автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Аниқланишича, бугун 24 сентябрь куни соат 10:10 атрофида  “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги King Long русумли 131-сонли йўналиш ҳайдовчиси Қ.А. бошқарувидаги автобус, Олмазор тумани Талабалар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда Cobalt ва Tracker енгил автомашиналари билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Tracker ҳайдовиси К.Ф., йўловчиси Т.М. ва Э.А.лар енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

861
0