• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 сентября 2024

Талабалар учун контрактни тўлаш муддатлари белгиланди

Улар тўловни 4 га бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлиб, тўлов миқдорининг 25%ини 15 сентябрга қадар тўлаши лозим.

1958
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича белгиланди.

Унга кўра:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун жорий йилнинг 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача;

иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун жорий йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.

Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

1958
0