• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 августа 2024

Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетига борди

Давлат раҳбари мазкур университетда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

1100
0

Давлат раҳбарининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қайта ташкил топган ушбу маскан малакали кадрларни мақсадли тайёрлайдиган олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Университетга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилина бошлаган. Бакалавриатда 15, магистратурада 8 йўналиш бор.

Таъкидланишича, курсантлар спортда ҳам катта ютуқларга эришмоқда. Шу кунгача жаҳон чемпионатларида 4 олтин, 3 кумуш, 5 бронза медаль, қитъа ва республика мусобақаларида ҳам кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Бир нечта талабалар давлат стипендияларига, ҳарбий хизматчилар “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлган.

1100
0