• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 12 июня 2024

Тошкентда 3 ёшли болакай юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

У акасини кўриб, тарбиячисининг қўлидан чиқиб кетиб, йўлдан ўтишга уринган.

986
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Маълум қилинишича, пойтахтнинг Учтепа тумани "Кўкча дарвоза" кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Юк машинаси ҳайдовчиси хусусий боғча қаршисидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида 2021 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Натижада 3 ёшли бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, марҳум болакай акасини кўриб, тарбиячисининг қўлидан чиқиб кетган.

"Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам кўрмаган, чунки у ҳам шок ҳолатида эди",- дейди гувоҳ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


986
0