• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 17 мая 2024

Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазирини кутиб олди — фото

"Кўксарой" қароргоҳида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

1000
0
president.uz

Бугун, 17 май куни "Кўксарой" қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

1000
0