• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 7 мая 2024

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи дастури эълон қилинди

Ишчи ташриф 8-9 май кунлари бўлиб ўтади. Ғалаба парадига ташриф буюришдан ташқари, бошқа тадбирлар ҳам режалаштирилган.

713
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

713
0