• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 апреля 2024

Тошкентдаги республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилади

Мазкур ишларни амалга ошириш юзасидан таклиф киритиш учун уч ой вақт берилди.

413
0
president.uz

Ўзбекистон республикаси ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. Бу ҳақда президентнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириш, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишга йўналтириш юзасидан 3 ой ичида таклиф киритиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Янги Тошкентда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлгани, президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб бергани ҳақида хабар бергандик.

413
0