• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 марта 2024

Ўзбекистон - Гонконг учрашувида майдонга югуриб чиққан мухлислар қамалди — видео

Тошкентда кечган футбол ўйинида мухлислар тартибни бузиб, майдонга югуриб чиқишди. ОФК ҳам Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортган.

265
0
UzNews.uz

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувида ўйиндан сўнг бир нечта мухлислар майдонга югуриб чиққани видеоси тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур мухлислар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уларга ҳам қаршилик кўрсатишган. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлгани сабаб уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган. Вояга етган уч нафар шахснинг икки нафари 5 суткадан, бири эса 7 сутка қамоқ жазосини олган.

ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг айтишича, ушбу ҳолат учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаримага тортилган. Бундай ҳолатлар давом этадиган бўлса, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказилишига салбий таъсир қилади.

265
0