• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 марта 2024

Қашқадарёда судяси пора билан ушланди

Унга нисбатан жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди.

333
0
UzNews.uz

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани судясига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Судялар олий кенгаши йиғилишида Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама этилган. Якунда Кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судялик ваколати тўхтатилган.

"Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади хабарда.

333
0