• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 марта 2024

Тошкентда BMW, KIA, Malibu 2 ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

BMW ҳайдовчисининг Matiz'га уришили бошқа ЙТҲларни ҳам келтириб чиқарди.

776
0
Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир нечта машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Тахтагул-КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасида BMW ҳайдовчиси ҳаракат давомида Matiz'нинг орқа қисмига тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг, BMW КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган KIA русумли автомашинасининг чап томонига тўқнашган, тўқнашув зарбидан KIA автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu 2'га тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси шунингдек KIA автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

776
0