• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 марта 2024

Шавкат Мирзиёев Путинга Москвадаги теракт юзасидан таъзия йўллади

Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига қўллаб-қувватлаш сўзларини, шунингдек, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

716
0
ТАСС

Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши ҳамда мазкур жиноят ташкилотчилари ва ижрочиларига жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонч билдирилган.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

716
0