• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 14 марта 2024

Ўзбекистон ТИВ вазири Австрия ва Кореянинг Ўзбекистондаги элчилари билан учрашди

Австриянинг Ўзбекистондаги янги Элчиси тайинланган бўлса, Кореянинг Ўзбекистондаги Элчиси дипломатик миссиясини якунлади.

1022
0
t.me/bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси ва дипломатик миссиясини якунлаётган Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Австриянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Матиас Радостич Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.

Саидов Элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида фойдаланилмаган имкониятларни кашф этишда муваффақиятлар тилади.

Бундан ташқари вазир Корея Республикасининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Элчиси Ким Хи-санг билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги номидан Элчига Ўзбекистонда бўлган даврида алоҳида стратегик шерикликни бойитишга қаратилган фидокорона хизмати учун ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда дипломатнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

1022
0