• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 марта 2024

Ўзбекистонда электр энергиясига чекловлар қайта жорий этилди

Республикада электр энергиясини беришда чекловлар бекор қилинганидан кейин 4 кун ўтиб қайтадан жорий этилди.

798
0
het.uz

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 12 март куни кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 12 та, газ таъминотида юзага келган 3 та носозлик бартараф қилинган.

Кеча кун давомида Фарғона вилоятидаги 110 кВли “Л-Арсиф”, 110 кВли “Л-Чархий-1” электр узатиш тармоғида носозлик кузатилган. Оқибатда Ёзёвон, Тошлоқ ва Қўқон шаҳридаги 8,5 минг истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган. Соат 22 дан 7 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Тошкент шаҳрида 110/35/10 кВли “Тепличная” подстанцияси 15 МВт қувват билан кучланишсиз қолган. Оқибатда Миробод ва Сергели туманларидаги 3 минг 700 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат тунги 12 дан 22 дақиқа ўтганида истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.

Бугун соат 8 дан 5 дақиқа ўтганида Фарғона вилоятида кучли ёмғир ва шамол туфайли 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Оқибатда Бешариқ, Данғара ҳамда Ўзбекистон туманларидаги 7 минг 500 та истеъмолчи ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 мартдан электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

798
0