• 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 марта 2024

Тошкентда метро олдида бир эркак яланғоч ҳолатда турли ҳаракатлар қилди — видео

Ҳодиса акс этган видеода уни бир нечта эркаклар яланғоч ҳолатда туришга мажбур қилганини ҳам пайқаш мумкин. Шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

1995
0
Видеодан кадр

Аввароқ, ижтимоий тармоқларда бир фуқаро яланғоч ҳолатда юрганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ берди. 

Жорий йилнинг 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.

Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан МЖтКнинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

1995
0