• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 марта 2024

Қашқадарёда мактаб директори икки ўқувчининг бошини уриштириб, калтаклади — видео

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатга муносабат билдирди.

1408
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўқувчиларни калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи маълумотига кўра, ҳолат Яккабоғ туманидаги 80-мактабда содир бўлган.

Мактаб раҳбари Т.А. 2018 йилдан буён 80-мактаб директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўшанда мактабнинг 6-синф (ҳозирда 7-синф) ўқувчилари Қ.А. ҳамда Т.Э. синф хонаси парталарини синдиришга уринган. Бу муҳокамада директор хонасида кадрлар менежири ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳам бўлган.

“Шунингдек, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни калтакланиши, мажбурий таъсир ўтказиш ҳолатини қўллаб-қувватламайди. Ўз лавозимига беписандлик билан қараган мактаб директори, ушбу жараёнга алоқадор барча педагогларга амалдаги қонунчиликка кўра жазо чораси қўлланишини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, директорнинг ушбу ҳаракати ИИБ назоратига олинган.

1408
0