• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 марта 2024

Тошкентда 3 та машина иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди — қурбон бор (видео)

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

491
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор туманида 2008 йилда туғилган (вояга етмаган) ҳайдовчи Қ.С. бошқарувида бўлган Spark автомашинаси, 1984 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Nexia 2 автомашинаси ҳамда 2000 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Lacetti автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари  натижасида шифохонада вафот этган.

Шунингдек, Spark ҳайдовчиси ва 1 нафар 2009 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

491
0