• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 27 февраля 2024

Сирдарёда ноқонуний равишда $300 мингга сотилаётган ерга алоқаси бўлган собиқ ҳоким ушланди

Улар ҳокимият захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга олиб беришни ваъда беришган.

1450
0
Видеодан кадр

Гулистон шаҳрида яшовчи, 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш ҳамда ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

"Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018-2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланди", - дейилади хабарда.

1450
0