• 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 февраля 2024

Амударёда "Жумуртов пантон" кўпригининг бир қисми чўкиб кетди

Дарёда катта муз ҳарсанглар йиғилиши натижасида кўприкнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган.

1586
0
Видеодан кадр

Амударёдаги "Қипчоқ пантон" кўпригининг бир қисми чўкиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Амударё туман ҳокимлиги изоҳ берди.

Мазкур видеодаги тасвирлар "Жумуртов пантон" кўпригига тегишли бўлиб, дарёда катта муз ҳарсанглар йиғилиши натижасида кўприкнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли зудлик билан кўприкни таъмирлаш ишлари олиб борилган.

"Жумуртов пантон" кўпригини таъмирлаш ишлари якунланганлигини ҳамда кўприк яроқли ҳолга келиб, ишга туширилганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

1586
0