• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 февраля 2024

Жиззахда боғча боласи вафот этганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, уч нафар бола хусусий боғчани ҳеч қандай тўсиқсиз тарк этган, яна икки нафар тарбияланувчининг тақдири ҳақида хабар берилмаган.

403
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 февраль куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан чиқиб кетиб, вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, соат 09:00да Дўстлик туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари назоратсиз қолдириши оқибатида, 3 нафар вояга етмаган бола мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисидан чиқиб кетган.

Шу куни соат 13:00 да нодавлат мактабгача таълим муассасасидан бир километр узоқликда 2021 йилда туғилган қиз боланинг жасади ариқдаги сув ичидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-моддалари (нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилоти мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддалари (хизмат масъулияти билан боғлиқ эҳтиётсизлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

403
0