Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.
Маълум қилинишича, кўпкураш дастурида 666 очко жамғарган Заҳриддин Шокиров кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш секторида қатнашган Иван Денисов 16.18 метр билан бронза медали соҳибига айланган.
Мусобақа якунига кўра:
Кумуш медаль:
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш);
Заҳриддин Шокиров (кўпкураш).
Бронза медаль:
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш);
4х400 метрга эстафета, аёллар.