• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 февраля 2024

Ўзбекистонда яқин кунларда "метан заправкалар" иш графиги ўзгариши кутилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳайдовчилардан машиналарини ёқилғи билан таъминлаб олишларини сўрамоқда.

442
0
UzNews.uz

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ 16–18 февраль кунлари ҳавонинг кескин совиши сабаб АГТКШларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилди. 

АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёқилғи билан таъминлаб олишлари сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет хабарига кўра, 16–18 февраль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи 3...8 даража, кечаси 11....16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 

442
0