• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 9 февраля 2024

Нигора Сувонова оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Нигора Сувонова ва Турсуной Жабборова терма жамоа ҳисобига тўртта медал келтирди.

241
0
Спорт вазирлиги

Тошкентда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик икки спортчи 4 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди. 

Мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Сувонова даст кўтаришда олтин, силтаб кўтариш ва иккикурашда кумуш медални қўлга киритди. Нигора Сувонова даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 128 кг, икки кураш натижасига кўра 229 кг натижани қайд этди. 

Шунингдек, Турсуной Жабборова даст кўтаришда бронза медални қўлга киритди. Турсуной Жабборова даст кўтаришда 116 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этди.

Шу билан аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 2 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронзага етди.

241
0