• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 февраля 2024

Тошкентда икки йўловчи автобус бекатда ўзаро тўқнашди

Бир автобус ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги натижасида ЙТҲ содир бўлди.

794
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент икки йўловчи автобус йўловчи талашиб, ўзаро тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчаси "Успенский номидаги мусиқа мактаби" бекатида содир бўлган. “Yutong” русумли 28-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси бекатда тўхтаб, йўловчи тушираётган “Yutong” русумли 44-сонли йўналишдаги автобус билан ёнлама тўқнашган.

Оқибатда, 28-сонли автобуснинг ўрта эшик қисми ҳамда 44-сонли автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиб қирилган. Содир этилган тўқнашувда тан жароҳати олганлар бўлмаган.

ЙТҲ 28-сонли автобус ҳайдовчисининг ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги натидасида содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

794
0