• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 3 февраля 2024

Осиё кубоги: Бугун Ўзбекистон МТЖ чорак финалда Қатарга қарши ўйнайди

Сречко Катанец шогирдлари бугун мусобақа мезбони Қатар терма жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

716
0
ЎФА

Бугун, 3 февраль куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати чорак финал босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа мезбони Қатар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Доҳадаги "Al-Bayt" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Маълумот ўрнида, агарда Ўзбекистон МТЖ Қатар тўсиғидан ўта олса ярим финалда Эрон - Япония ўртасидаги учрашув ғолибига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари гуруҳ босқичида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон жамоалариини, нимчорак финалда Таиландни мағлубиятга учратган эди.

716
0