• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 31 января 2024

"Пахтакор" футбол клубининг 17 ёшли футболчиси АПЛда ўйнайди

"Пахтакор"нинг 17 ёшли тарбияланувчиси Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди.

928
0
"Пахтакор" ФК

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубига ижарага берди. Бу ҳақда "Пахтакор" ФК Матбуот хизмати хабар берди. 

Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, Муҳаммадали 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади. Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган "Пахтакор" академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.

928
0