• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 января 2024

Эндиликда тиббиётни битирган 200 нафар битирувчи четда ўқитилади

Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

378
0
UzNews.uz

“Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабар беришича, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади.

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

— тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

— тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

—Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

— тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

— “Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);

— “Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);

— “Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);

— “Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);

— “Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).


378
0