• 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 января 2024

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик бир оила ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида эр-хотин ва уларнинг 12 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, фақат 14 ёшли йўловчи тирик қолди.

965
0
Видеодан кадр

20 январь куни соат 17:00 да Ғарбий Қозоғистоннинг Акжайк вилоятидан ўтувчи Уралск-Атирау автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси хабар берди.

Mazda CX-7 русумли автомашинанинг 41 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида Mazda ҳайдовчи, шунингдек, машинада бўлган унинг 40 ёшли рафиқаси ва 12 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган 14 ёшли ўсмир тирик қолган. У туман касалхонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

965
0