• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 января 2024

Ҳиндистондан Тошкентга учаётган самолёт Aфғонистонда ҳалокатга учради — видео

Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкентга учаётган Falcon 10B (RA-09011) самолёти ҳалокатга учради.

1275
0
Видеодан кадр

Росавиации маълумотларига кўра, 20 январь, шанба куни кечқурун Falcon 10 самолёти Aфғонистон ҳаво ҳудудида (Тожикистон чегараси яқинида) алоқани тўхтатиб, ва радар сигналларидан ғойиб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 6 киши — тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. 

Самолёт Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган бўлган. Ҳозирда самолётни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Aamaj News хабарига кўра, самолёт Aфғонистон шимоли-шарқида, Бадахшон вилоятида қулаган.

Falcon 10 1978 йилда Франциянинг Dassault Aviation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Самолёт "Атлетик Групп" МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли.

1275
0