• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 января 2024

Тошкентда психотроп дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Дорихона раҳбари 30 дона психотроп дори воситасини шифокор рецептсиз дорихонада фуқарога сотган вақтида ушланди.

293
0
Департамент

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "M.F." МЧЖ раҳбари К.А. МЧЖ дорихонасида фуқаро Э.Х.га 30 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 210 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 1 320 дона "Карбамазепин" 80 дона "Тебантин" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

293
0