• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 января 2024

“Ўзбекистон шампани” АЖнинг 51 фоиздан кўпроқ акцияси сотилди

Акцияларни сотиб олиш бўйича 5 та инвестор томонидан аризалар келиб тушган. Улардан шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи бир корхона ғолиб бўлди.

364
0
Yandex maps

“Ўзбекистон шампани” АЖнинг устав капиталидаги 51,48 фоиз давлат акциялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Давлат активларни бошқариш агентлиги. 

Қайд этилишича, Давактив агентлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида KPMG халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган. Инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги 5 та аризалар (Express of Interest) келиб тушган.

Келиб тушган таклифлар орасида энг юқори нарх таклифи билдирган, келажакда жамият фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлай оладиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ давомийлигини шакллантиришга салоҳиятли бўлган “Euro Pack” МЧЖ “Ўзбекистон шампани” АЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз давлат акциялар пакетини сотиб олиш учун қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган ва 72 млрд сўм сотиб олиш тўлови билан ғолиб деб топилган.

Шунингдек, харидор сотиб олиш тўловига қўшимча равишда 2024-2025 йилларда Корхонани ривожлантириш учун 18,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ўз зиммасини олади.

Маълумот учун, “Euro Pack” МЧЖ – алкоголь маҳсулотлар учун керакли бўлган шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади.

364
0