• 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 411 сум
    -85.95
  • 14 238 сум
    -167.33
  • 158 сум
    -1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 4 января 2024

Тошкент вилояти Нурафшон ТТБга қарашли туғруқхонада яна чақалоқ вафот этди

Аёл 42 ҳафталик ҳомила билан туғруқ бўлимига борган.

145
0
UzNews.uz

Кеча, 3 январь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёлнинг туғилган чақалоғи туғруқхонада вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.

Маълумотларга қараганда аёл 42 ҳафталик ҳомила билан туғруқ бўлимига борган ва чақалоқ кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирилган, аммо туғруқдан сўнг чақалоқ вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 14 июль куни айнан шу туғруқ бўлимида ҳомиладор аёл ва унинг туғилмаган чақалоғи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, ушбу туғруқ бўлимида олдин вафот этган она-бола ҳамда кеча ҳаётдан кўз юмган чақалоқнинг онаси бир маҳаллада истиқомат қилишган.

145
0