• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 декабря 2023

Самарқандда “Афросиёб” электропоезди йўл созловчини босиб кетди — видео (18+)

Ходим ўзининг шериклари олдига йўл четидан эмас, темир йўл изи ичи орқали юрган. Натижада, поезд уни уриб кетган.

7617
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда “Афросиёб” электропоезди бир кишини босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида содир бўлган.

Шу йўлда темир йўлдаги камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.

Йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига қарамай темир йўл изи ичи орқали бригада олдига қайтган. У ортидан келаётган “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.

Натижада, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган. Оқибатда, у воқеа жойида вафот этган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

7617
0