Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ, ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахснинг Мирзо Улуғбек туманидаги ўз хонадони ва ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикага олиб кирилган 6 номдаги 421 500 қути тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, акциз маркаси ва рақамли маркировка кодлари билан қадоқланмаган мазкур сигаретларнинг умумий қиймати 6 млрд 329 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.