• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 28 декабря 2023

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак ўзини дарахтга осиб қўйди — (видео 18+)

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

1447
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактаб ҳовлисида бир эркак дарахтга ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалди. UzNews.uz'га Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 28 декабрь куни 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Аниқланишича, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1447
0