• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 26 декабря 2023

Тошкент вилоятида кийимлар остига яширилган қарийб 175 минг дона пақилдоқ аниқланди

Мазкур пиротехника воситаларининг қиймати 200 млн сўм бўлган.

934
0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Оҳангарон туманида "Фарғона-Оҳангарон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги бўлган, “Mersedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада автоулов юк хонасида хуфиёна тарзда кийим-кечаклар остига яширилган 174 108 дона пиротехника воситалари аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг қиймати 200 млн сўм бўлган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


934
0