• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 декабря 2023

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз ўгай она томонидан мунтазам зўравонликка учраб келаётгани аниқланди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

872
0
Иллюстрация / BBC

Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р. (қиз)га нисбатан унинг ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилинаётгани юзасидан мурожаат ва видеоматериал келиб тушган. 

Аниқланишича, видеода 2010 йилда туғилган С.Р.га отаси С.С.нинг турмуш ўртоғи С.Ш. томонидан зўравонлик қилинганлиги ҳолати эканлиги аниқланган. Бу факт юзасидан С.С. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлаб вояга етмаган С.Р. суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Қизча билан якка тартибда психолог суҳбати ўтказилди ва ҳозирда болага руҳий зўравонлик етказилганлигини ва унинг даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Қарамоғида бўлган болага зўравонлик қилганлиги айтилаётган С.Ш.нинг руҳий ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланган. Мазкур факт бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув Зангиота тумани прокуратураси назоратида.

872
0