• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 декабря 2023

Cурхондарёда ўрмон хўжалиги ходимларининг айби билан табиатга 21,5 млн сўм зарар етди

Аниқланишича, 49 туп арчаларнинг 6 тупи кесиб кетилган, қолганининг шохлари кесилиб, шикаст етказилган.

11
0
eco.gov.uz

Экология вазирлиги хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Бойсун туман бўлимига арча дарахтлари ноқонуний тарзда кесилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. 

Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги "Хомкон" бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, ходимларнинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги натижасида 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган ва 2 туп ўсувчанлигини йўқотган "Зарафшон" арчалари таг қисмидан кесилган. Шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикаст етказилган.

Ҳолат юзасидан "Хомкон" бўлими бошлиғи ҳамда 3 нафар ходимга МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғи БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм), ходимлар эса 3 барвари (1,02 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 21 миллион 583 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга ўзларига тайинланган жарима ҳамда зарарни тўлашлари белгиланди.

11
0