• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 декабря 2023

Тошкентда ёниб кетган автобус юзасидан расмий маълумот берилди — видео

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

1210
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда автобус ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчаси 43-уй қаршисида ҳаракатланиб келаётган 5-сонли автобус саройига қарашли (151 Буюк Ипак йўли ва Чингелди йўналишидаги) автобуснинг мотор қисмида ёнғин чиқиб, орқа ўриндиқ ёнган.

Ҳаракатдаги автобусда йўловчилар бўлмаган. Ёнғин йўналишни якунлаб саройга қайтаётганда содир бўлган. Ҳодиса тўғрисида туман ФВБга 20:38 да маълумот берилган ва ёнғин 20:47 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

1210
0