• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 декабря 2023

Байрам кунлари "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

Мазкур қатнов йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши бўйлаб амалга оширилади.

685
0
foursquare.com

Жорий йилнинг 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида, шунингдек, 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча  ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20;

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05;

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши:

Тошкент 6:59  — Қарши 10:33;

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши;

Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.


685
0