• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 15 декабря 2023

Тошкент шаҳрида қалбаки қарийб $9000ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У 89 дона 100 АҚШ долларлик пулларни Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётган бўлган.

634
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда "Эркин" ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.  

Натижада ушбу фуқаро жами 89 дона бўлган 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


634
0