Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Андижон, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон марказларида имтиҳон нархлари икки бараварга оширилди. Бу ҳақда Тошкент имтиҳон маркази ходими билан суҳбатлашган UzNews.uz мухбири хабар берди.
Куни кеча президент фармони билан жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилганди. Аммо, имтиҳон марказларида эса нархлар 100 фоизга оширилган.
Бугунги кунгача назарий ва амалий имтиҳонга биринчи марта кираётганлар 500 минг сўм тўлов (назарий учун 250 минг, амалий учун 250 минг сўм) қилишлари керак эди. 1 декбардан бошлаб бу нарх 1 млн сўмга кўтарилди.
Агар талабгор иккинчи марта имтиҳон топшираётган бўлса, назарий ва амалий имтиҳон учун 1,2 млн сўм тўлаши керак бўлади.
"Бу ижара, сув ва шу каби нархларнинг оширилиши билан боғлиқ", - дейди Тошкент имтиҳон маркази ходими.