• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 6 октября 2023

Uzum ва халқаро фондлар мамлакат иқтисодиётига $300 млн сармоя киритишни режалаштирмоқда

Uzum турли мамлакатларнинг халқаро инвестиция фондлари билан Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари учун электрон савдо, логистика инфратузилмаси, рақамли банк ва молиявий сервисларнинг ривожлантирилишига $300 млн сармоя киритишни режалаштирмоқда.

316
0

Uzum экотизимига кирувчи молия ва электрон тижорат соҳасидаги миллий платформалар ва сервислар мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришнинг локомотивларига айланади.

Uzum гуруҳининг холдинг тузилмасини шакллантириш билан боғлиқ барча расмий тартиб-таомилларнинг якунланиши инвестиция раундини жалб этиш ва халқаро инвесторлар билан ҳамкорлик қилишнинг техник жараёнини бошлайди, бунда гуруҳ тасдиқланган ривожланиш стратегияси доирасида жалб қилинган маблағларни унга киритилган барча вертикалларни мустаҳкамлаш ва янги бизнес-юнитларни яратишга йўналтиради.

Uzum мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси учун IT-маҳсулотларни бирлаштирган миллий рақамли платформани яратмоқда. Мавжуд йўналишлардан ташқари, экотизим классифайд-сервисларни, шунингдек, тадбиркорлар учун янги маҳсулотларни, шу жумладан, уларни финтех ва сўнгги миль логистика йўналишларида ишга туширишни режалаштирмоқда.

Шундай қилиб, миллий рақамли платформа истеъмолчилар ва бизнес учун муҳим бўлган барча соҳаларда сервисларни бирлаштиради, мамлакатнинг барча ҳудудларининг аҳолисига, уларнинг катталиги ва пойтахтдан узоқлигидан қатъи назар, энг замонавий IT-ечимлардан тенг фойдаланиш имкониятини беради. Экотизимнинг ривожланиши мамлакатда кичик ва ўрта бизнеснинг ўсишига ёрдам беради, шунингдек, рақамли банк сервисларининг кириб боришини оширади, бу эса ўз навбатида иқтисодиётдаги нақд ҳисоб-китоблар улушининг пасайиши ва аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасининг ошишини англатади.

«Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг жадал ривожланаётган иқтисодиёти, ёш аҳолининг юқори улуши ва интернет фойдаланувчилари сонининг фаол ўсиши, шунингдек, онлайн савдо ва финтехнинг ажойиб ривожланиш суръатлари билан жаҳон инвесторлари нуқтаи назарида энг истиқболли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Давлат томонидан қўллаб-қувватланиш ва меъёрий-ҳуқуқий базанинг ривожланиши туфайли мамлакатда рақамли иқтисодиёт ва хусусан e-commerce ўсиши учун ноёб муҳит яратилди. Uzum инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестор сифатида иштирок этишга тайёр бўлган бир қанча инвестиция фондлари билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз.

Биринчи даражали халқаро венчур инвесторлар ва молия институтларидан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бизга ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва бутун мамлакат бўйлаб ҳам Uzum, ҳам кичик ва ўрта бизнес доирасида минглаб иш ўринларини яратиш имконини беради. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, аҳоли даромадларининг кўтарилишига ва барқарор иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда – шу тариқа биз президентимиз томонидан «Ўзбекистон 2030» стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишда ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Uzum ҳақли равишда Ўзбекистондаги биринчи технологик яккашох деб аталса бўлади ва у туфайли мамлакатимиз дунёнинг етакчи технологик компаниялари харитасида пайдо бўлди», – дейди Uzum асосчиси ва бош директори Жасур Жумаев.

КПМГ маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари орасида e-commerce ўсиш суръати бўйича етакчи ҳисобланади – келгуси 5 йил ичида саноат 7 баравар ўсади, бозор ҳажми эса 1,8 млрд долларга етиши мумкин. Шундай қилиб, «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясига кўра, мамлакат иқтисодиётининг фаол трансформацияси келгуси йиллар давомида рўй беради.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, Uzum каби йирик ўйинчиларнинг пайдо бўлиши ўсиш омилларидан бири бўлди. Бугунги кунда Uzum экотизими сервисларидан мамлакатнинг 13 миллиондан ортиқ аҳолиси, шу жумладан, бутун мамлакат бўйлаб 50 мингга яқин тадбиркор ва компаниялар фойдаланмоқда. 2024 йилда Uzum Market миллий маркетплейси ҳозирда қурилаётган Ўзбекистондаги энг йирик логистика марказини ишга туширишни режалаштирмоқда, шу билан бирга экотизим молиявий сервислар, рақамли банкинг ва платформанинг бошқа маҳсулотларини ривожлантириш учун зарур бўлган IT-инфратузилмани кучайтиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

316
0